​​Тиббиёт йўналишларига "перевод" бўйича

Кечадан буён қўшни давлатларда ўқиётган талабалар ҳаловатини йўқотган. Улар эълон қилинган янгиликдан ўзига кела олмаяпти ва тушимми-ўнгимми деб юришибди.

Гап шундаки, қўшни давлатлар (асосан Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон)да ўқиётган ўзбекистон фуқаролари юртимизга ўқишини ҳеч бир имтиҳонсиз кўчиришига рухсат берилди. Аввалроқ таъкидлаганимиздек, буни оммавий «эвакуация» деса ҳам бўлади.

Айтишларича, Президент порталига ўқишни кўчириш бўйича келиб тушган жуда кўплаб шикоят ва мурожаатлар натижасида шахсан давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев қўшни давлатлардаги талабаларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича топшириқ берган экан.

Шу хабарлар фонида тиббиёт соҳасида ўқиётган талабалар "бу қарор бизга тааллуқли эмасми?" дея жуда кўп савол беришмоқда. Сабаби Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 6 февралдаги 92-сонли буйруғида «тиббиёт олий таълим муассасаларидан бошқа» деган жумла бор. Шунга айрим манбалар "тиббиётдагилар перевод қилолмас экан" деган гап тарқатишмоқда.

Бироқ бу гаплар нотўғри. Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан боғланиб, вазиятга ойдинлик киритдик. Вазирлик мутасаддиларининг таъкидлашича, қўшни давлатлардан ўқишни имтиҳонсиз кўчириш жараёни тиббиёт олийгоҳларига ҳам тааллуқли. Ҳужжатлар ҳудудий комиссиялар ташкил этилган ОТМларда қабул қилинади (рўйхат пастдаги суратда). Фақат соҳанинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, тиббиёт йўналиши учун алоҳида комиссия фаолият юритади.

Унда нима учун Олий таълим вазирининг буйруғида бундай жумла бор? Сабаби тиббиёт олийгоҳлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига киради. Олий таълим вазирининг буйруғи билан ташкил этилган ишчи гуруҳлар фақат шу вазирлик тизимидаги ОТМлар учун ҳужжатларни қабул қилади. Тиббиёт олийгоҳлари учун эса Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан ташкил этилган ишчи гуруҳлар ҳужжатларни қабул қилиб олади. Тез орада Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи ҳам эълон қилинар экан.

Хулоса шуки, қўшни давлатларда тиббиёт йўналишида ўқийдиган талабалар ҳам бемалол ўқишини Ўзбекистонга кўчира олади.

Барчага омад тилайман!

P.S.: кеча Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўқишни кўчириш жараёни очиқ ва бепул бўлиши, пул эвазига ўқишини кўчириб беришни таклиф қилаётган фирибгарларга ишонмаслик кераклиги ҳақида огоҳлантириш берган эди.


👉 @xushnudbek 👈

07.02.2020 Комментарии

Kredit Komfort. Ajoyib imkoniyatlar🎆

🌐Texnalogiyalar rivojlanib borayotgan zamonda mayishi texnikalarga ham talab ortib bormoqda. Mayishi texnikalar hayotimizni yengillashtirib bizga ko'p qulayliklar yaratish bilan birga uyimizni fayzga to'ldirmoqda.
Ayniqsa uy bekalarining ro'zg'or ishlarini ancha yengillashtiradi. Mayishi texnikalar hayotimizning bir qismiga aylanib ulgurgan desak ham mubolag'a bo'lmaydi.
🆘Siz oziq ovqatlaringiz issiqdan aynib qolishidan charchadingizmi? Yoki har kuni supurgida uylarni tozalab belingiz toliqyaptimi? Farzandlaringizga shirin pishiriqlar tayyorlab bera olmayapsizmi? O'choqlarda ovqat pishirish joninggizga tegdimi? Yohud siz yangi rusumdagi smartfonlarni sotib olishga mablag'ingiz yetmayaptimi? 🤷‍♂ Bu muammolar endi sizda bo'lmaydi!🙅‍♂

"Kredit komfort" sizga yordam beradi!

Qulayliklar va afzalliklar🕺

• Kredit Komfort mijozlar uchun yangi va ajoyib imkoniyatlarni taqdim etadi.💼

• Atiga 3 4 hujjatlarni tayyorlab 3 kun ichida istalgan maxsulotingizni kredit asosida xarid qilishingiz mumkin.📑🗂

• 5.000.000 so'mdan yuqori bo'lgan mahsulotlarni harid qilgan mijozlarimizga maxsus sovg'alarimiz bor!🛍+🛒+🎁

Sizni qiziqtirgan barcha savollaringizga quyidagi telefon raqamlari orqali javob olishingiz mumkin⬇️
📞. +998998024555
📞. +998998062406

📡Kanalimizga do'stlaringizni taklif qilishni unutmang😉
~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~
@Kredit_Kamfort

07.02.2020 Комментарии