рқалгунча Сoра хoндан чиқиб улгирганди.
– Сoра, кел қизим! Нима дединг яхши эшитмай қoлдим?!.
Жавoб бўлмагач oрқасидан чиқдим. Oнаси қўйнига кириб яна ухлаб қoлибди. Ўзи менга гапирганда уйғoқмиди? Меҳмoнхoнага қайтдим. Филмни келган жoйидан давoм эттирмoқчи эдим. Хoнага киришим билан Сoранинг сўзлари жаранглагандек бўлди.
– Дада, Аллoҳдан қўрқинг!
– Дада, Аллoҳдан уялсангизчи!
– Қачoнгача гунoҳ қилиб юрасиз?!
Эшикка қарайман ҳеч ким йўқ. Филмни кўрмoқчи бўламан, йўқ, қизим айтган сўзлар мени жунбушга келтира бoшлаганди. Ўтган кунларим – умрим саҳифалари кўз oлдимдан ўта бoшлади. Ҳар бир қoра дoғ oлдида тўхталарди. Эҳе, ҳаётимнинг ҳаммаёғи қoра дoғ экан-ку! Ҳар тўхталганда қизимнинг сўзлари қулoғим oстида жарангларди: – дада Аллoҳдан қўрқинг!... юракларим эзилиб кетябди. Бутун умрим бўйи шу хoлда эдимми? Шунча гунoҳлар.. ёлғонлар.. намoз нима.. рўза нима.. улфатлар.. эҳе нимага мен ўзимни бунчалар йўқотиб қўйибман.
– Қачoнгача гунoҳ қилиб юрасиз?! …
– Дада, Аллoҳдан қўрқинг!...
– Дада, Аллoҳдан қўрқинг!...
– Дада…

Ассoлату хойрум минан навм!
Нима? Ким бу? Э, бу азoнку! Нима? Азoн. Охирги марта қачoн қулoғимга кирганди. Эслай oлмадим. Демак мен уйқуда эканман-да. Тўғрироғи тирик мурда эканман. Қачoндан бери шу аҳволда эканман-а?!... Давоми бор . 

19.12.2018 Комментарии Telegram

ОТАСИНИ ТИРИЛТИРГАН ҚИЗАЛОҚ

Светафoр қизил. Ҳаммаёқ машина. Намунча узoқ ёнмаса бу қизил чирoқ. Агар oлди қатoрда бўлганимда кутиб ўтирмай қизилни кесиб ўтиб кетардим. Афсуски ҳали светафoргача анча машина бoр. Кутганингда сoат миллари ҳам жилмай қoлади. Кўзим дам сoатда, дам қизил чиқрoқда. Ярим минут ярим сoатдай туюлди. Мана ниҳoят яшил чирoқ. Бирдан газни бoсаман. Биринчи машинани қисиб oлдига тушиб oлдим. Иккинчси уриб олишимдан қўрқиб четга чиқиб қўяқoлди. Шу аҳвoлда машиналар уммoнини ёриб oлға силжийман.
Тезрoқ бoрмасам белгиланган жoйдан кеч қoламан. Агар улфатларим кетиб қoлишса тамом бўлди, деяверинг. Шунча шoшилишим бир пул. Устига-устак бугун бoрадиган жoйимизни аниқ билмайман. Билганим дoимий пакка, кейинчи? Ишқилиб кеч қoлмайинда!
Шу ўйда учаман. Бир сигнал бериб ҳаммани тўзитсам, бир тoрмoз бoсиб йўловчилар ўтакасини ёраман. Ваниҳoят oхирги муйилишга ҳам келдим. Шундoқ бурилсам…
Эй вoҳ! ҳеч ким йўқ-ку! Наҳoтки.. наҳoтки шунча шoшганим беҳуда кетган бўлса. Йўлни ўртасига тўхтаб қoлдим. Қаерга кетишди экан-а? Яна бирoр киши кеч қoлмадимикин? Қанийди бирoр улфат келиб қoлса. Ана сигнал босябди.
– Э ўтавермайсанми?! Катта кўча! Бoр–э!
Йўловчи машина экан. Мен йўл ўртасидалигимга парвo қилмай у билан гап талашишда давом этаман.
– Хoй ўзингга боқ! – дегани кимса йўқ!
Oзрoқ кутганимдан сўнг улафатчиликдан қуруқ қoлганимни тан oлдим. Нима ҳам қилардим, демак бугунни ёлғиз ўтказарканман. Буниси ҳам яхши, бугун ёлғиз қизим Соранинг мазаси йўқрoқ эди. Ёнида бўлсам oнаси хурсанд бўлади. Шундай дея уйга қайтдим.
Йўл-йўлакай видеoпрoкатга кириб икки-учта филм oлдим. Уй эшигини oчарканман: қани oйижoниси битта чой уйиштириб юбoринг!- деб бақирдим. Тўғри телевизoр турадиган меҳмoнхoнага кирдим. Кийимларни ҳам алмаштирмай шундайимча диванга ёнбoшладим. Қўлида патнис кўтариб хoтиним кириб келди.
- Ваниҳоят, дайдилик жoнингизга тегибди-да! Ҳайрият биз билан ҳам ўтираркансиз!
– Шoшилма азизам! Ҳoзир томoшани бoшлайман, майли унгача сен ҳам бир хурсанд бўлиб oл!- деб, кўнглимдан ўтказаман узатилган чoйни oла туриб.
– Қизинг яхшими?
– Анча яхши, дoриларини ичябди.
– Эртага oнангникига oлиб бoрсаммикан сизларни? – нима дейсан, дея унга қарадим.
– Яхши бўларди, анча бўлди бoрганимизга. Шундай сoғиниб кетдик уларни!- деди, ич-ичидан хурсанд бўлиб.
– Майли бу эртага, ҳoзир яқинрoқ ўтир ажoйиб кино oлиб келдим, мазза қилиб бирга кўрайлик-а!
Шундай деб сакраб турдиму кассеталардан бирини видеoга қўйиб ишлатдим. Баланд мусиқа oстидада хар хил манзаралар ўта бoшлади. Мусиқани эшитмаслик oдатини канда қилмай: - Эй Аллoҳим эримга ҳидoят бер! Инсoф бер! Қачoнгача шу аҳвoлда давoм этаркин!? Кап-катта киши! Уялмагани-чи!
Ҳар дoим шу, озиб-ёзиб бир уйда қoлсам албатта кинo oлиб келиб кўраман. Кинo бoшланиб, мусиқа эшитилишига мусиқани ҳарoм деб билгани учун шу сўзларни айтиб мени хoли қoлдириб чиқиб кетади. Шуниси ҳам яхши. Ёлғиз кўришни ҳам ўз гашти бoр. Шундай дея чoйдан ҳўплаб тoмoшага берилдим. Биринчи касета адoқлади. Иккинчиси ҳам... Учинчисини қўяётганимда тунги учдан oшиб кетганди. Бирoз кўрганимдан кейин эшик тутқичи секин қимирлади.
– Эшик тагида пoйламай киравер! –бақирдим.
Жавoб ўрнига яна секин эшик тутқичи бoсилди. Қийинчилик билан қия oчилган эшик oрқасидан қизим Сoранинг бoши кўринди, кейин аста кирди. Икки қадам ташлаб тўхтади.
– Оппоқ қизим, яхши бўлиб қoлдингми?
– Дада, Аллoҳдан қўрқинг!
– Дада, Аллoҳдан уялсангизчи!
– Қачoнгача гунoҳ қилиб юрасиз?!
Бу сўзларни менинг қизим айтябдими? Шу жажжи қиз-а?! Ҳаёл та

19.12.2018 Комментарии Telegram

ҳам хору зор. Ундан кўра битта меҳрибон
куёв берса шуниси яхшимасми???
Аммо мени бир нарса ҳамон қийнайди,
тўйимиздан 5 ой ўтиб маҳалламиздаги
Собир амакининг уйи газ портлагани
оқибатида ёниб кетди, энг ачинарлиси 2 та
бегуноҳ фарзандлари ҳалок бўлишди...
Балким онам зор йиғлаб қарғаган оила,
хотин ё бузғунчи ўша оиладир??? Буниси
менга қоронғу, шуни биламанки МАЗЛУМ,
ЯЪНИ ЭЗИЛГАН, ЗУЛМ КЎРГАНЛАРНИНГ
ҚАРҒИШИ АЛБАТТА ТЕГАРКАН... Бузувчимас
тузувчи бўлайлик...
Одам боласидан одам туғилур,
Фарзандни аслида Аллоҳим берур,
Бефарзанд кимсадан ирим қилманг ҳеч,
Эртага тақдирингиз айтинг ким билур?
Дарахт ҳам баъзида мева бермаса,
Аллоҳ иродаси дея тегманг ҳеч,
Бефарзанд одамнинг айбини айтиб,
Ҳеч қачон йиғлатиб бошин эгманг ҳеч.
ТАМОМ... Мана азизларим, яна бир аччиқ
ҳаётнинг ибратли мактаби. Аллоҳ аввало
барчага фарзанддек улуғ неъмат берсин,
доим Аллоҳга ишонинг, одамларнинг ҳар хил
ғийбат ва буҳтонларига ишонманг, зеро
бергувчи ҳам олгувчи ҳам фақат
Аллоҳдир......
Кушниларни узокдан якин дейдилар
Узокдаги каримдошдан якин кушни ярайди дейилади бу тугри..
Лекин бундай игво куролмаслик качи .
Бировнинг бахтини турмушини буз мокчи булганларчи..
Гапириш онсон лекин бу одамга кандай тасири борлигини биласми...
Канча дил яроланади.. огриди... ва бировларни уйини турмушини бахтини бузади .
Эхтиёт булин кайтар дунё ахир кайтмоги бор .. ёмонликдан кура яхшилик килинг . 

19.12.2018 Комментарии Telegram

кўрсатганига шукрлар айтдим, ўшанда
нафсимга сабр бериб, барчасига сабр
берганим ва ўзимга, хоҳишимга қарши
чиқиб унга доим рад жавоб берганимга роса
хурсанд эдим...
-Ўша онлардаги қўполлигим учун узр, мени
кечиринг, дедим. Чунки мен унга кўп
бепарволик қилган, баъзида қарамасдан
ўтиб кетар эдим...
-Узр сўраманг, аслида бу тўйга ўша
қочоқлигингиз саба бўлган яхшиқиз, деди ва
қўлидаги катта қизил гулдастани қўлимга
узатди...
Мен бахтдан сармаст эдим. 3 кундан сўнг
унаштириб кетишади...
Эртага унаштирув деган куни уйимизда
тайёргарлик авжида эди, дугоналарим ва
қариндошларим билан ҳовлимиз ва
уйимизга оро берар эдик. Дарвоза очилиб
қуда тарафдан иккита аёл кириб келишди...
Мен чопиб уйга кириб кетдим, ойимлар
уларни ичкарига олиб кириб кетишди...
Улар негадир МАЙЛИ ХАФА
БЎЛМАЙСИЗЛАР, БУ ҲАМ БИР ТАҚДИР
ЭКАН, деб чиқиб кетишди. Мен ҳайрон эдим,
нималар бўлаётир???
Ойим йиғлаб олдимга келди...
-Кечир мени қизим, мени кечир, мени деб
сен бахтингдан жудо бўлдинг, мени
кечир,кечир, деб йиғлар эди...
-Нима бўлди ойижон, йиғламанг, нима
бўлди, дедим жуда қўрқиб...
-Уларни маҳалладагиларимиз бузушибди,
онаси бефарзанд, ўзи ҳам битта қиз,
болангизга шунақа қарғиш теккан оиланинг
қизини олиб берасизми деб бузишибди, улар
энди бу ерга қайтиб келишмайди, энди тўй
қолдирилди деб роса уввоз тортиб
йиғларди. Мен ҳам йиғлаб юбордим,
ҳаётнинг аччиқлигидан йиғлардим, наҳотки
тез келган бахтим тез кетади, дея зор-зор
йиғлардим, битта фарзанд бўлсам нима
айб? Ахир фарзандни Аллоҳ берадику деб
ойимнинг елкаларига бошимни қўйиб
йиғлардим, мен алданган эдим, ЎША
БУЗГАН ОДАМНИНГ ЎЙИГА ЎТ ТУШСИН, ЎТ
ТУШСИН, деб ойим қайта-қайта йиғлаб
қарғар эди. Бўладиган тўйни ғийбат қилиб
бузиб юборган одамга ич-ичимдан
нафратим ошди, Аллоҳга солдим дея
кўникаман деб ваъда бердим...
Ўша туни ярим тунгача йиғлаб ётдим,
кўзларимга уйқу келмасди, у вақтларда
телефон урфга кирмаган эди. Бир вақт
дарвозамиз қаттиқ тақиллай бошлади,
хавотир олиб ташқарига қарадим... Дадам
ҳам аллақачон туриб дарвозани очаётган
экан...
Бу ўша менинг юрагимни забт этган йигит
эди, уни кўриб умид учқунларим порлаб
кетди...
Дадам кириб келиб ЭРТАГА ФОТИҲА
БЎЛАРКАН, УНАШТИРИШ БЎЛАДИ
ТАЙЁРГАРЛИКЛАРИНГНИ КЎРИНГЛАР деди.
Бир зум жим бўлиб қолдим ва ниҳоят
жилмайдим...
Тўйимиз ҳам ўтди, ота уйидан оқ либосда
йиғлай-йиғлай чиқиб кетдим, ҳаётим ҳам
бошланиб кетди...
Севимли ёрим билан унинг оиласига келин
бўлиб бордим, ҳамаси яхши бошланиб
кетди... Тўй ҳам ўтди, оиламиз менга жуда
ёқди, тинч ва аҳил. Қайнонам ҳам меҳрибон,
нуқул ёнимда юриб 1 ҳафта рўзғор тутишни
ўргатдилар, овқат қилишмда ҳам ёнимдан
кетмай КЕЛИНПОШША СИЗ УМУМАН
ТОРТИНМАЙ ОВҚАТ ҚИЛАВЕРИНГ МЕН
СИЗГА ҚЎРИҚЧИМАН деб ҳазил қилар эди, 1
ҳафта ўтгач эса бутунлай рўзғор ишларини
ўзим қилиб кетдим. Оиламиз ихчамгина эди,
мен ва турмуш ўртоғим, қайнона-қайнотам
ва битта қайнижоним, у энди 7-синфда
ўқирди, 2 та қайнопаларим эса оилали.
Юрагимда доим бир қўрқув юрарди,
ФАРЗАНД...
Аммо Аллоҳимга шукурки 3 ойдан сўнг
хомилали бўлганимни билиб хурсанд бўлиб
ҳатто йиғлаб юбордим, мен бефарзанд
бўлмайман, менинг болаларим кўп бўлади
деб роса йиғладим, чунки ота-онамнинг
дардларидан, ғамларидан хабардор эдим...
Мана ҳозир 3 та ўғлим ва 2 та қизим бор,
кенжа ўғлим ва катта қизим ойим ва
дадамлар билан бирга яшашади, албатта бу
фикр қайнотамдан чиққан, хўжайним доим
қарашиб туради, ойим ва дадам гарчики
битта қиздан бошқа фарзанд кўришмаган
бўлса ҳам куёвлари уларни жонидан ортиқ
кўрардилар, Аллоҳим берганига шукр, ахир
ҳаётда кўряпмиз, 5та ўғли бор ота-оналар

19.12.2018 Комментарии Telegram

Туйни бузган
маҳалла... Ёхуд
Аллохнинг инояти...” (ҳаётий ва ибратли,
албатта ўқинг, айниқса қизлар)
Катта бўлган сарим ойим ва дадамнинг
ҳаёитни англай башладим, чунки дадам ва
ойим 7 йил бефарзанд бўлиб кейин мени
дунёга келтиришган экан, шундан сўнг
бошқа фарзанд кўришмаган эканлар қўни-
қўшни, маҳалла-куй олдида онажонимга ҳар
хил маломатлар, ирим-сирим қилиб
қарашар экан, аммо мен туғилгач бу бироз
барҳам топган эканлар...
Вақтлар ўтиши билан яна ўша эски аламлар
бошланиб кетди, эсимда, маҳаллага
ўйнагани чиқсам аёллар менга қараб:
“Бечорагиналар шу қиздан бошқа фарзанд
кўришмади, бу ҳам қиз бола, ўғил бола
бўлганда ҳам майли эди” дейишарди...
Йиллар ўтди, менинг бўйим ўсиб, улғайиб
борардим, коллежни ҳам битириб ўқишга
кириш учун ҳужжат топширдим, аммо
ўқишга кириш насиб бўлмади. Ёлғиз
фарзанд, қиз бола бўлганим учун
дадажоним мени тикувчилик ва
пазандачилик курсларига қўйди, энди
менинг овунчоғим, севимли ишим бор эди.
Ўша ерда ўқиб юрганимда бир бола билан
танишиб қолдим, албатта у ўша ерда биз
билан бирга ўқир эди. У бошқа бўлимда
эди, аммо битта бинода ўқир эдик...
У билан жуда совуққон муносабаатда эдим,
ич-ичимдан унга бефарқ эмасдиму аммо
ота-онамнинг ёлғизи бўлганим учун
уларнинг обрўси менинг зиммамда эди...
У йигит тез-тез йўлимни тўсар, аммо фақат
одоб юзасидан гапирар, тинмай учрашувга
таклиф қилар эди, мен ишонмасдим, чунки
йигитларнинг мақсади нима эканлигини
билар эдим...
Бир куни йўлда кетаётсам ортимдан кимдир
келаётганини сездим, жуда қўрқиб кетдим,
чунки кун ботиб шом тушган, атроф
қоронғулашган эди...
Бахтимга бир ёши улуғ отахон ҳам бизга
ҳамроҳ бўлди, мен ортимга қарамасдан
шошиб кетар эдим, мана уйимизга ҳам яқин
келдим, эшикни очиб ичкарига кираётб:
-Тўхтанг, узр шошманг, деган овоз келди.
Таниш овоздан сесканиб ортимга қарадим...
ўша йигит...
-Ҳа сизмисиз, тинчликми? Дедим саломни
унутиб қўрқув билан...
-Ҳа сизни қўрқмасин деб кузатиб қўйдим,
деди.
-Ҳа раҳмат, майли уйга кирай дадамлар
хавотирда бўлса керак, деб эшикни ёпиб
олдим. Биламан бу беодоблик бўлди, аммо
қиз боланинг ортидан келган йигитга ҳамма
ҳам мана шундай йўл тутса керак. Чунки
маҳалла куй олдида қиз боланинг шаъни
ота-онага юк бўлади.
Эртасига ишда эдим, ўқиш жойимиздаги
домашни телефонга ойим қўнғироқ қилиб
совчилар келишди тез келиб кет деб қолди,
ҳайрон бўлиб уйимга бордим....
Чойнакни олиб совчилар олдига кириб чой
сузиб бердим, одатдагидек совчиларнинг
шивир-шивири бошланиб кетди, уялганча
ташқарига чиқиб кетдим... Ойим ёнимга
келиб роса мақташга тушиб кетди, мен эса
энсам қотиб туравердим... Бир вақт қўлимга
бир расмни бериб КУЁВ БОЛАНИ РАСМИ
ЭКАН ЯХШИЛАБ КЎРИБ ОЛ, ЖАВОБИНГНИ
АЙТАСАН деб чиқиб кетди...
Юрагим дук-дук урарди, секин расмга
қарадим... Наҳотки... Бу сиз... ҳа бу ўша
мени доим таъқиб қиладиган бола эди.
Ўзим билмаган ҳолда кулиб юбордим... Мен
ростдан бахтли эдим...
Учрашув куни ҳам келди... У доимгидан ҳам
бошқача эди, у менинг юрагимдан жой
олишга аллақачон улгурган эди...
-Салом қочоқ...
-Салом...
-Мана бу гул сизга...
-Раҳмат...
-Ота-онангиз рози бўлишибди, ўзингиз ҳам
розимисиз? Севганингиз йўқимди...
-Розилигимиз ҳаммасини англатмайдими,
дедим роса уялиб...
-Биласизми нима яхши қиз...
-Эшитаман, ичимдан ип узилди...
-Агар сиз бошқа қизларга ўхшаб ноз қилмай
мен билан учрашишга рози бўлиб
кетганингизда мен сизга уйланмаган
бўлардим, сиздаги орият, номус ва
уятчанлик менинг қалбимда муҳаббат
туйғуларини уйғотди... Мен излаган қиз сиз
бўласиз, деди... Уят ва хурсандчиликдан
қизариб кетдим, Аллоҳим менга тўғри йўл

19.12.2018 Комментарии Telegram

крорласада, беихтиёр унинг лаблари “барибир у ҳеч кимга ўхшамайди” дея пичирларди... 

19.12.2018 Комментарии Telegram

🌹ХИЁНАТМИ ЁХУД ОТА-ОНА ОРЗУСИ...🌹
🌹ХУЛОСА СИЗДАН АЗИЗЛАРИМ...🌹

~~Қиз йиғлай-йиғлай овунди. Ўзгаларга ўхшатмагани, ишонгани, суянгани, дунёларга алишмагани кун келиб орзуларини паймол қилишини у хаёлига ҳам келтирмаган эди. Афсуски… У ҳар он дугоналарининг гапига қатъиян қарши чиқар, “у ҳеч кимга ўхшамайди, ўхшамайди ҳам”, – дея ғурурланарди. “Наҳот, наҳотки… Асло ундай эмас. Ахир у мени жонидан ҳам ортиқ севарди-ку, сени ҳеч кимга бермайман, дея таъкидларди-ку”. Сўнгсиз саволлар cўроғи қиз қалбини кемирар, шаҳло кўзлар фиғони эса юзларини юварди… Зумда атроф ҳам тун пардасини кийишга улгурди. Юрак, қулоқсиз юрак бу гал мағрур ғурур устидан ҳукмрон. Беихтиёр нозик бармоқлар яна ўша таниш рақамларни теришга шайланмоқда. Унинг овозини эшитишга интиқ қалб эса болаларча қувонмоқда. Ана чақирув ҳам кетди. Қиз ҳаяжони ортганидан ортмоқда. Нима дейишга ҳайрону лол лаблар титрамоқда. Аммо жавобсиз қўнғироқ…

Улар шинам бир ҳиёбондаги ёлғиз ўриндиқни учрашув масканига айлантирган эдилар. Ҳар кун иккиси ҳам ўқишдан сўнг у ерга ошиқар. Қалблар унсиз сўзлашар, кўзлар кўзларга қонарди. Олам-олам орзулар осмонида учаётган икки ёшнинг туйғуларига гувоҳ мажнунтол ҳам гўёки уларни олқишлаётгандек саллоланарди.
– Феруз, эртага ойим сенларникига бормоқчи?
– Ростданми? – кўзлари порлаб кетди қизнинг.
– Ҳа, албатта. Сени ҳеч кимга бериб қўядиган аҳмоқ йўғ-а, қатъийлик билан сўзларди йигит. –Худо хоҳласа ота-оналаримиз ҳам келишиб олса….
Қиз йигитнинг ўткир нигоҳларидан ийманибгина кўзларини олиб қочаркан, маюсгина:
– Мабода бирор гап бўлсачи, менсизликка чидай оласизми? – дея унинг бағрига отилди.
– Э, нималар деяпсан-а. Ниятингни шамол учирсин. Сенсизлик… ўйлашни ҳам хоҳламайман.
Ўз шаҳзодасининг сўзларидан қувончи дунёларга сиғмаётган қиз эса олмадек қизарган юзларини олиб қочди.
– Қўй кетмагин, биласану сени соғиниб қоламан-а.
– Ажаб бўпти, соғинсангиз… – дея нозик қўлларини юзларига парда қилганча қиз югуриб кетди.
Чуқур бир нафасдан сўнг йигит ҳам унинг ортидан чопди…

Хона деразасидан мўралаб турган тўлин ойга термулганча бошини ёстиққа қўяркан, қиз ширин орзулар оламига шўнғиди.
…Ажаб у тушида кимсасиз бир оламга тушиб қолганмиш. Эгнида Фарруҳ совға қилган пушти рангли кўйлаги. Ҳар томон чексизлик. Ҳеч бир зот кўринмайди. Шу он атрофида уч-тўртта дугоналари пайдо бўлиб қолармишу, Ферузанинг устидан тинмай кулармиш…
Минг бир талваса билан кўзини очган қиз ўзини хонасида кўрди. Чуқур бир нафас олди-да, деразаларни аста очиб, тонг нафасидан ҳузурланди.
“Бугун Фарруҳ акамларнинг ойилари келади-я” лаблари пичирлаганча ҳовлини саранжомлашга киришиб кетди. Аммо бу кун ҳам, эртаси куни ҳам на Фарруҳдан, на унинг оиласидан дарак бўлди. Бир ҳафтадан сўнг, кечки томон синглиси Саиданинг келтирган хабари эса уни бутунлай эсанкиратиб қўйди.
– Опажон дугонам Зарифа борку, унинг опаси Фарруҳ акага турмушга чиқаётган экан.

Яна ўша ўриндиқ, яна ўша мажнунтол. Аммо қиз ёлғиз. Унга ҳамроҳ бир парча қоғоз. Энди фақатгина хотиралар билан яшар, улар билан унсиз сўзлаша оларди холос. У нозик бармоқлар зарбидан ғижимланган номани қайта-қайта ўқир экан, кўз-ёшлар уммонига чўмаверарди.
“Мени кечир ЯГОНАМ! Сенга берган ваъдаларимни бажаролмадим. Эх, ёлғиз фарзандлик қурсин. Онам, онамларни билардингку. Балки мен қўрқоқлик қилгандирман. Шундай дея ўзимни оқлашга уринаётгандирман. Аммо қалбимдаги севгимни ҳеч ким тортиб ололмайди-ку, тўғрими? Фақат йиғламагин. Асло кўз ёшларингга арзимайман…”
Балки алам устида қиз энди уни севмаслигини, бундай бевафодан нафратланишини та

19.12.2018 Комментарии Telegram

@@________МАСАЛАНИНГ ЕЧИМИ.________

Сулаймон Алайҳиссаломнинг хотини товус патидан кўшку айвон қуриб беришни сўрабди. Маликанинг илтимосини рад қила олмаган пайғамбар барча қушларнинг бошлиқларини бир ерга тўплаб, маслаҳат қилибди.
Бойўғли мажлисга кечикиб келибди. Сабабини сўраганида у шундай жавоб қилибди:
- Икки масаланинг ечимини топиш билан банд эдим, шунга кечикдим.
- Қандай масалалар экан улар?
- Биринчиси: бу замонда ўлик кўпми ёки тирик?
- Сенингча қайси бири кўп экан?
- Ўлик кўп, чунки тонгда ибодатга турмай ғафлат уйқусида ётганлар ҳам ўликлар қаторига киради.
- Хўш, иккинчи масала нима экан?
- Дунёда хотин кўпми ёки эркак?
- Қайси бири кўп экан?
Хотин кўп, чунки хотинининг етовида юрадиганлар ҳам шу ҳисобга киради, дебди бойўғли.
Бу гапни эшитган пайғамбар ҳеч нарса демай, мажлисни тарқатиб юборибди.

"Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан.

19.12.2018 Комментарии Telegram

🌹🌹🌹​​БИР БОЛАКАЙ ИБРАТИ🌹🌹🌹

~~Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
Бир улуғ зотнинг ҳузурига бир одам ўғлини олиб келиб: Ҳазрат! Ўғлимнинг ҳаққига дуо қилинг деди. Аллоҳнинг валийси у бола ҳаққига дуо қилдилар ва чўнтакларида бир ширинлик бор эди, уни чиқариб болага бермоқчи бўлдилар. Болага ўша ширинликни узатганларида, бола юзини буриб, отаси тарафга қарай бошлади. Ваҳоланки, болаликда болалар ширинликга ўч бўладилар. Шунда, улуғ зот яна болага буни ол дедилар. Бола яна у ширинликдан назарини олиб қочиб отаси тарафга қарай бошлади. Шунда, отаси: Ўғлим, Ҳазрат сенга нарса беряптилар, ол деди. Отаси рухсат берганда бола қўлини чўзди. Бола ширинликни олганида, улуғ зотнинг кўзларидан ёшлар оқди. У киши ҳайрон бўлиб: Ҳазрат! Нега йиғлаяпсиз? деб сўради. Шунда, улуғ зот шундай дедилар: Бу бола биздан кўра яхшироқдир. Мен унга ичида жуда хоҳлаб турган бир ширинликни бердим. Лекин, у менинг отам менга нима дейди деб бу ширинликга қарамади. Эх, кошки биз ҳам кўчаларда юраётганимизда қаршимиздан ўзига мафтун қилувчи кимсалар кўринганида, назаримизни олиб қочиб, бизга Роббимиз нима дейди десак эди.
«Матонат соҳибларининг ларзага солувчи воқеалари» китобидан. 

19.12.2018 Комментарии Telegram

@@____^^^Мен ҳеч қачон ўз тақдиримдан нолимайман, чунки бу тақдирни менга Оллох раво кўрган!
Хурсандчилик кунларим, ташвишли кунларим, булар ҳаммаси тақдиримдир!
Қачондир муаммоли кунларимда, ўша ташвишимдан нолисам, Оллохга итоатсизлик қилиб унга нолиган бўламан, шу сабаб бошимга ташвиш тушганда, "Бундан баттари ҳам бўлиши мумкин эдику" деган иборага жуда кўп бора амал қиламан.
Ҳа албатта, агар Оллох хохласа хозиргиданда ёмонроқ, ачинарлироқ холатга тушиб қолишим мумкин.
Борига шукр қиламан, йиқилсам ўрнимдан туришга харакат қиламан!!!
Сиз ҳам шундай бўлинг дўстим!
Шу ўринда бир воқеани ёдга олмасдан иложом йўқ.
****
Ёшлик давримда ховлимизда темирдан ток (узум учун) кўтариладиган бўлиб қолди. Пайвандчи (сварчик) амаки "Пайвандлаётганимда ундан чиқаётган оловга қарама" деса ҳам уларни гапига эътибор қилмай, қизиқувчанлигим сабаб, ўша учқунга қарайверибман.
Эртасига эрталаб уйғонганимда кўзларим очилмади, худди уйғонмагандекман. Кўзларимни очишга харакат қилсам ачишар эди. Қўрқиб кетдим. "Энди кўзим ожиз бўлиб қоларканда" деб қаттиқ куйиндим.
Шу тариқа ёруғ оламни кўрмасдан, қоронғуликда уч кунни ўтказдим. Бу кунлар жуда оғир кунлар эди.
Бир ўзим юра олмас эдим. Укам қўлимдан етаклаб юрар эди. Ўзимча юрмоқчи бўлиб ўрнимдан туриб икки қадам ташламасимдан йиқилиб бир жойга урилиб кетар эдим.
Учунчи кунга борганга, укам ҳам бироз мендан ранжиди.
"Ака шу оловга қарамасангиз нима бўларди, менам сизни деб болалар билан ўйиндан қоляпман" деб айтди.
Қаранг а уч кунгина чидади, яқин жигарим.
Бир умр кўзи ожиларгачи?
Улар қанчадан қанча таъна дошномлар эшитади.
Бутун умр кимнидир меҳр мурувватига зор бўлиб яшайдилар.
Яна қанчалар азоб тортади?

Кичик тоғамнинг авғон урушида дайди ўқ ўнг қўлини билагидан силаб ўтиб кетган экан.
У киши хали хануз ўша қўлларини бемалол ишлата олмайдилар. Бир қўллаб тирикчилик қиладилар. Оила бошқарадилар, фарзанд катта қиладилар. Қиш кунлари совуқ тушганда, оғриғидан "дод" деганларини эшитганман. Лекин, хаётдан, яшашдан тўхтаб қолмадилар. Бир қўли билан таталаниб нон топиб аввал оиласига едирмоқдалар кейин ўзига.
****

Пул топишда, ишда ёки оилада муаммолар пайдо бўлса тушкунликка тушиб қолишдан аввал бир қўли йўқ, икки оёғи йўқ, икки кўзи кўрмайдиган, ногирон инсонларга боқинг ёки уларни ёдга олинг!
Улар ҳам ўз тақдирига рози бўлиб яшамоқда, сиз улардан кучлисиз, қўлингиздан келади хар қандай муаммони хал қилиш.
Ўрнингиздан туринг!
Хаётни севинг!
Ҳаммаси ўз қўлингизда, фақатгина сабр ва Оллохга ишонч бўлса бас, муаммоларингизни албатта бартараф қила оласиз. 

19.12.2018 Комментарии Telegram