🌹«Уйингиз Фаришталар билан тўла эди.»🌹



~~ Бир куни Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қизлари Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо онамизнинг уйларига келдилар. Уйга кириб қарасалар, Ҳазрати Фотима р.а соҳиб (эр) лари Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳунинг кийимларини йиртиғини тикиб, оёқлари билан Ҳазрати Ҳасан розияллоҳу анҳунинг бешикларини тебратиб, Қур'он тиловат қилиб ўтирибдилар. Бу ҳолатда эканлар Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ичкарига:

- " Ассалому алайкум " -деб киришлари билан, Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо онамиз:

- " Ва алайкум ассалом отажон! Марҳамат, хуш келибсиз!" - дея ўрниларидан турмоқчи эдилар, Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

-"Қимирламанг қизим, ўтиринг, ўтиринг!" - деб марҳамат қилдилар. Аммо Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо онамиз ўрниларидан ирғиб турдилар.
Саййидимиз Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга жавобан:

-"Кошки ўтирсангиз эди" - дедилар. Шунда Ҳазрати Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳо онамиз:

-" Отажоним сиз уйимга келсангиз-у, наҳотки мен ўрнимдан турмасам, ёки бунинг бирорта сабаби борми. .?" - дедилар.
Саййидимиз ва Набиййимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам, Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳонинг ўтиришлари керак бўлган сабабни шундай англатдилар.

-"Қизим, аёллар жудаям бахтли, саодатли ва омадлидирлар. Қачонки мен эшикдан ичкарига кирган вақтим, бу ерни бир қанча фаришталар гуруҳи билан тўлалигини кўрдим.”
Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо:

-" Отажон, бунча фаришталар бу ерга нима учун келишган эканлар..?”

Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

-" Ҳар бир фаришталар гуруҳи алоҳида сабаб билан келган экан. Сиз қўлингиз билан соҳиб (эр) ингиз Али (р.а)ни йиртиқ кийимларини тикаётган эдингиз, хизмат қилаётган эдингиз. Фаришталарнинг бир гуруҳи соҳибингизга қилган шу хизматингиз сабаби ила келган эдилар.
Бир аёлни кўнгил ризоси билан сидқи дилдан соҳиби (эри) га хизмат қилишлиги, фаришталарни қувонтирадиган ва табриклайдиган бир ибодатдир.
Бошқа бир гуруҳи эса қўлингизда соҳибингизни кийимини тикар экансиз, оёқларингиз билан фарзандингиз бешигини тебратар эдингиз. Бир аёлни фарзандига меҳр-шафқат билан севиб хизмат қилишлиги, фаришталар келиб сайр этадиган, улар ҳайрон қоладиган ва табриклайдиган хизматлардандур.
Фаришталарнинг яна бир гуруҳи фарзандингиз Ҳасан (р.а) ни бешигини тебратган вақтингиз келишган эдилар.
Сизнинг тилингиз бўш турмасдан, Аллоҳнинг каломини тиловат қилар эди. Мана шунинг учун ҳам фаришталарнинг яна бошқа бир катта гуруҳи, сиздан Қур'он эшитиш учун келишган эдилар. Қизим, аёллар жудаям омадлидирлар. Агар ниятларини тузатсалар, агар ҳис-туйғуларини тузатсалар, агар мазкур хизматларни онгли равишда, сидқи дилдан ибодат қасди ила бажарсалар, уларнинг бажарган бутун ишлари ибодат ўрнига ўтади...”

Хулоса: Бир аёл, ўз ҳаётига ислом нуқтаи назаридан қараса, Ислом динининг бой маданияти ила ҳаётини зийнатлантирса, ўз мустақил ҳаётини Исломий ўлчовлар билан гўзаллаштирса, бу аёлнинг уй-рўзғор юмушлари ҳам катта бир ибодатдир. Аёлларнинг жаннатни қозонишлари соҳиблари орқали янада осонроқ бўлади.
Бу ҳам бўлса, аёлларимиз учун жудаям яхши севинтирувчи хушхабардир.

Ҳадис:
«Бир аёл беш вақт намозини ўқиса, Рамазон рўзасини тутса, иффатини сақласа, соҳиби (эри) га итоат қилса, у аёлга:
-"Жаннатнинг ҳоҳлаган
эшигидан киргин" - дейилади».
(Aҳмад ибн Ҳанбал, Саҳиҳут Тарғиб ват Тарҳиб) 

19.12.2018 Комментарии Telegram

р устида ишлаш имконини беради.

👰 Ўзингиздан сўраб кўринг, сизга қай бири муҳимроқ – ўзаро гўзал муносабатларни қура оладиган жуфтми, кўнгли яқин инсонми, ёки моддий орзуларингиз рўёбими? Ҳаммамизни Аллоҳ яратган ва ҳеч қайси биримиз мукаммал эмасмиз. Шунинг учун “мукаммал” ва “мажбур” деган сўзларни унутинг! Сиз мукаммал бўлмаганингиз каби, бўлажак жуфтингиздан ҳам бундай бўлишни кутманг. 

19.12.2018 Комментарии Telegram

Умр йўлдош танлашда қуйидагилар муҳим ҳисобланади

👰 Раҳмдиллик

Кўпинча инсонлар ёқтиришни муҳаббат билан адаштиришади. Ёқтириш жинсий майл туфайли юзага келади, муҳаббат эса– ҳурмат ва раҳмдиллик асосида пайдо бўлади.

👰 Муҳаббат – бу доимий меҳнат бўлиб, икки киши ўртасида пайдо бўлади ва мукаммаллашади. Раҳмдиллик ва саховатлилик муҳаббатни уйғотади. Ички туйғулар асосида туғилган бундай муҳаббат узоқ яшайди. Вақт ўтиши билан юзаки муҳаббат ўлиши мумкин, ички гўзаллик эса яна ва яна сизни мафтун этаверади.

👰 Ҳаёт эртак эмас. Турмушдаги ҳаёт – бу икки кишининг битта ҳаёти, муаммоларни бирга енгиб ўтиши ва ёнида ким бўлишига қараб бу муаммолар қандай ечим топишининг маълум бўлишидир. Раҳмдиллик – бу ғамхўрлик, мулойимлик, содиқлик ва айтилганига амал қилмоқликдир. Буларнинг ҳаммаси оилани сақловчи ва мустаҳкамловчидир.

Бироқ турмуш қургунгача раҳмдиллик каби хислатни аниқлашнинг имкони борми? Сиз жуфт сифатида танлаётган инсон нима деяётганига қулоқ тутинг! Унинг атрофдагиларга нисбатан муносабатига диққат қилинг! Бошқаларга ёрдам бераяптими, бунда нималарни ҳис қилаяпти? Сизга юпанч керак бўлган пайтларда унинг сизга бўлган муносабатига аҳамият беринг! У фақатгина ўз туйғулари ҳақида ўйлайдими ёки атрофдаги инсонларнинг ташвишларига ҳам ҳамдардми – бу жуда муҳим.

👰 Меҳрибонлик ва ғамхўрликдан узоқ бўлган муҳаббатдан эҳтиёт бўлинг.

👰 Умумий мақсадлар

Аввал ўзингизни англашингиз жуда муҳим. Шунингдек ўз эҳтиёжлари, интилишларини билиш, ундан сўнг эса сизнинг хоҳишингиз сиз танлаган инсоннинг хоҳиши билан мутаносиб келиш-келмаслигини ҳам ўрганиш керак. Қуйидаги саволларга ўзингиз жавоб беринг! – Сизнинг қадриятларингиз, орзуларингиз ва келажак учун режаларингиз ўхшашми? Никоҳингиз агар сиз ягона мақсад сари интилувчи бир жамоа бўлсангизгина муваффақиятли бўлади. Агар сизнинг интилишларингиз ва қадриятларингиз турлича бўлса, жуфтликдаги ҳаётингиз “биргалик”да бўлмай, ҳар бирингиз ўз йўналишингизда ҳаракатланасиз. Бу ҳаракат токи йўллар тамом айрилмагунича давом этади. Гарчи ҳар икковингиз жуда яхши инсон бўлсангиз ҳам.

Умумий мақсадсиз қурилган никоҳ – бу ҳеч қаерга сузаётган кема бўлиб, унинг ғарқ бўлиши аниқдир. Жуда кўп оилалар эр ва хотиннинг тамоман икки хил дунё эканлиги, мақсадлари ҳар хил эканлигини англаб етганларида бузилади. Шунинг учун ҳали қирғоқдалигингиздаёқ муҳим мавзуларни ўзаро ҳал қилиб олиш керак: нечта фарзанд режалаштираяпсиз, уларни қай йўсинда тарбияламоқчисиз, қайси қадриятлар сиз учун энг муҳими, қандай ҳаёт тарзини мақул кўрасиз – бунинг ҳаммаси жуда муҳим. Ёдда тутинг! Оила – бу иттифоқ бўлиб, ва у ягона мақсад доирасида қурилиши ва мавжуд бўлиши керак.

👰 Инсонни ягона бутунлик сифатида қабул қилинг

Инсонни унинг яхши ва ёмон жиҳатларини ажратмасдан қабул қилишга ўрганинг.

Шуни яхши тушуниш керакки, сиз танлаган инсоннинг фақат ижобий эмас, балки салбий жиҳатлари ҳам бўлади. Сиз шу ҳолатда яшай оласизми? Сиз уларни қабул қила оласизми ва уларга сабр қиласизми? Кўпчилик турмуш қурар экан, ўз жуфтининг мукаммал инсон бўлишини кутади. Инсонлар фақатгина яхши жиҳатларга шу қадар кучли аҳамият берадиларки, аста-секин биргаликдаги ҳаёт мобайнида камчиликлар кўрина бошласа, ўзаро тушунмовчилик ва никоҳдаги келишмовчиликлар юзага келади. Турмуш қураётганда бўлажак жуфтингизнинг ҳам камчиликлари борлигини аввалдан ўйлаб кўрсангиз, унга нисбатан нотабиий талаблар қўйишингизнинг олдини олади. Буни аввалдан тушуниш, сизларга кейинчалик бир- бирингизга эътироз билдириш эмас, балки биргаликда камчиликла

19.12.2018 Комментарии Telegram

🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
...........Фаришта эмасман гунохим бисёр
.....Каттами кичикми барибир айб бор
............Яратган Эгамдан булиб умидвор
.......Тавба деб яшайман кунида минг бор

19.12.2018 Комментарии Telegram

Ассалом алайкум
Хайирли Тонг
Кунингиз Хайирли ва Барокатли утсин

19.12.2018 Комментарии Telegram

📍 -  Ас Салям алейкум ва рахматулиЛляхи ва баракатух❗🤗) 📍- Мы предлагаем вам поучаствовать в нашем уже 2 конкурсе, как спонсор ✨) 📍- Где  разыгрываются хорошие призы📱⌚🎁 ) 📍_ Вход в спонсорства  1500₽ 💰
📍 Приход подписчиков ин шаа Аллах от 5-10тысяч👥, ждем обратной связи

19.12.2018 Комментарии Telegram

~~Мен учун епилган эшикларни асло такиллатмайман аксинча уларга жавобан мен хам уз калбим эшигини епаман...
~~Мени сухбатига чорламаган инсонларга ялинмайман.... уз хурматимда коламан...дуне кенг... хамсухбат топилади...топилмаса сукунат сухбатдошимдир...
┄┅অঠই✯❀࿆💥✿࿆✯ইঠঅ┅┄
@Sabr_iNshaAllah1
┄┅অঠই✯✿࿆💥❀࿆✯ইঠঅ┅┄

18.12.2018 Комментарии Telegram

ДАДАМНИ СОГИНИБ ЙИГЛАЙМАН!!!
Сизнинг дунёнгизга сиғмайман, дўстлар,
Ҳафталаб уйимдан чиқмайман, дўстлар.
Кулгили туюлар балки ҳолатим –
Дадамни соғиниб йиғлайман, дўстлар.
Мени Яратгандан тортиқ билади,
Хатто отасидан ортиқ билади.
Ёстиқдошим эмас, ёстиқ билади,
Дадамни соғиниб йиғлайман, дўстлар.
Йигрма ёшдан ўтдиму дард ўта қолмас,
Кўксимга муз боссам, совута олмас,
Бугун мени онам овута олмас –
Дадамни соғиниб йиғлайман, дўстлар.
Ҳурматим жойида, иззат жойида,
Улуғ устозларим сўзи – қоида.
Халқимнинг бошида, пошшо пойида
Дадамни соғиниб йиғлайман, дўстлар.
Ҳасратимга қулоқ солиб тургандир,
Теран хаёлларга толиб тургандир.
Менга жаннатдан жой олиб тургандир,
Дадамни соғиниб йиғлайман, дўстлар...
┄┅অঠই✯❀࿆💥✿࿆✯ইঠঅ┅┄
@Sabr_iNshaAllah1
┄┅অঠই✯✿࿆💥❀࿆✯ইঠঅ┅┄

18.12.2018 Комментарии Telegram

Yurak "Sog'inganda" bosganida g'am... Kiprikdan nogoh tomchilasa nam... Qarshimda surating kulib tursa ham... Sendan olisligim qiladi alam.
┄┅অঠই✯❀࿆💥✿࿆✯ইঠঅ┅┄
@Sabr_iNshaAllah1
┄┅অঠই✯✿࿆💥❀࿆✯ইঠঅ┅┄

18.12.2018 Комментарии Telegram

Vaqt erur eng oliy hakam,
Iymonimiz bo'lsin mustaxkam,
Yigitlar qaytmasin aytgan so'zidan,
Ibo-hayo yo'qolmasin ayol yuzidan.
┄┅অঠই✯❀࿆💥✿࿆✯ইঠঅ┅┄
@Sabr_iNshaAllah1
┄┅অঠই✯✿࿆💥❀࿆✯ইঠঅ┅┄

18.12.2018 Комментарии Telegram