Хар доим шундай. Бирон бир воқеа хақида ёзишни бошлайман десам, тап этиб [Kun.uz чиқариб қўяверади](https://kun.uz/54368377) . Қолган ишга қор ёғар деб шуни айтсалар керак. Айтгандай Сеулда 15-ноябрь куни ёмғир қорга айланганлиги хақида хабар беришган эди.

Юқоридаги мақоланинг манбаси қайси эканлигини билмадимкуя, лекин озгина хатоликлар кетибди.

- Мақолада сал ошириб ёзилган самалёт рейслари бир кунга эмас, балки кундузги соат 13:05 дан фақат 25 дақиқага, инглиз тили бўйича эшитиш имтихони(listening) жараёнидагина тўхтатилади.

- Имтихон ўтказиш вақти кеч соат 17:40га қадар давом этади, 16:30 эмас.

- Имтихон натижалари 4-декабр куни аниқ бўлади, тахминан 10-декабрларда эмас.

Агар CSAT десангиз аксарият корейслар нима эканлиги тушинмаслиги мумкин, чунки Кореяда бу имтихон «сунын» (수능) дейилади. Аввал сунын - мактаб битирувчиларининг билим даражасини текшириш учун ўйлаб топилган бўлса, кейинчалик университет ва коллежларга кириш учун умуммиллий тест тизими сифатида қўлланила бошланган.

CSATни – Ўзбекистондаги аввал ўтказиладиган 1-август ОТМларга кириш имтихонлари каби тушиниш мумкин, фақат бунда фарқли равишда имтихондан сўнг исталган университет танланади. Бундай тизим АҚШда [SAT](https://ru.m.wikipedia.org/wiki/SAT), Россияда [ЕГЭ](https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%95%D0%B4%D0%B8%D0%BD%D1%8B%D0%B9_%D0%B3%D0%BE%D1%81%D1%83%D0%B4%D0%B0%D1%80%D1%81%D1%82%D0%B2%D0%B5%D0%BD%D0%BD%D1%8B%D0%B9_%D1%8D%D0%BA%D0%B7%D0%B0%D0%BC%D0%B5%D0%BD) тест тизими билан ўхшаш.

Ўзи Кореянинг “Катта оғаси” томонидан кўп сохаларда булар учун тайёр “йўриқномалар” ёзиб берилган. Шу кунга қадар китобда ёзилганидек бажарилиб келинади.

Кореянинг таълим тизимига келадиган бўлсак, озгина чалкашликлар мавжуд. Бу хақида батафсил кейинги постимда.

16.11.2019 Комментарии Telegram

Хар доим шундай. Бирон бир воқеа хақида ёзишни бошлайман десам, тап этиб [Kun.uz чиқариб қўяверади](https://kun.uz/54368377). Қолган ишга қор ёғар деб шуни айтсалар керак. Айтгандай Сеулда 15-ноябрь куни ёмғир қорга айланганлиги хақида хабар беришган эди.

Юқоридаги мақоланинг манбаси қайси эканлигини билмадимкуя, лекин озгина хатоликлар кетибди.

- Мақолада сал ошириб ёзилган самалёт рейслари бир кунга эмас, балки кундузги соат 13:05 дан фақат 25 дақиқага, инглиз тили бўйича эшитиш имтихони(listening) жараёнидагина тўхтатилади.

- Имтихон ўтказиш вақти кеч соат 17:40га қадар давом этади, 16:30 эмас.

- Имтихон натижалари 4-декабр куни аниқ бўлади, тахминан 10-декабрларда эмас.

Агар CSAT десангиз аксарият корейслар нима эканлиги тушинмаслиги мумкин, чунки Кореяда бу имтихон «сунын» (수능) дейилади. Аввал сунын - мактаб битирувчиларининг билим даражасини текшириш учун ўйлаб топилган бўлса, кейинчалик университет ва коллежларга кириш учун умуммиллий тест тизими сифатида қўлланила бошланган.

CSATни – Ўзбекистондаги аввал ўтказиладиган 1-август ОТМларга кириш имтихонлари каби тушиниш мумкин, фақат бунда фарқли равишда имтихондан сўнг исталган университет танланади. Бундай тизим АҚШда [SAT](https://ru.m.wikipedia.org/wiki/SAT), Россияда [ЕГЭ](https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%95%D0%B4%D0%B8%D0%BD%D1%8B%D0%B9_%D0%B3%D0%BE%D1%81%D1%83%D0%B4%D0%B0%D1%80%D1%81%D1%82%D0%B2%D0%B5%D0%BD%D0%BD%D1%8B%D0%B9_%D1%8D%D0%BA%D0%B7%D0%B0%D0%BC%D0%B5%D0%BD) тест тизими билан ўхшаш.

Ўзи Кореянинг “Катта оғаси” томонидан кўп сохаларда булар учун тайёр “йўриқномалар” ёзиб берилган. Шу кунга қадар китобда ёзилганидек бажарилиб келинади.

Кореянинг таълим тизимига келадиган бўлсак, озгина чалкашликлар мавжуд. Бу хақида батафсил кейинги постимда.

16.11.2019 Комментарии Telegram

Корея албатта яхши мамлакат, яхши иш топиб оилавий шароитингизни кўтариб олсангиз бўлади. Лекин ишонинг, сизни ўқишга, ишга жўнатаётиб берилаётган осмон-осмон ваъдаларнинг ярми ёлғон.

Келиб шароитни билгандан сўнг, кўпчилик #кореядансуриш га харакат қилади.

Мана шундай дўстларимдан бири.

28.10.2019 Комментарии Telegram

Кореянинг мусаффо осмонини шу охирги хафталарда булутлар қоплаган. Кун ора ёмғир.

Ўзи Кореяда июль ойининг бошидан сентярьнинг охирига қадар ёмғирлар фасли хисобланади яъни monsoon season. Катта ёшлиларнинг айтишига қараганда, авваллари ёмғир хафталаб тинмаган экан. Охирги йилларда ер глобал хаво хароратинг ўзгариши сабабли ёмғир кам ёғадиган бўлган.

Лекин Кореянинг об-ҳаво прогнозлари жуда яхши ишлайди. Хар куни эрталаб уйдан чиқишда албатта телефон орқали кўриб чиқилади.

Яна бир қизиқ холат, агар кутилмаганда ҳам ёмғир томчилаб қолса, 90% корейсларнинг қўлида қаердандир соябонлар пайдо бўб қолади. Ёмғир остида шалаббо бўлиб юрганини ёки яхши об-ҳавода адашиб соябон кўтариб юрганини камдан кам учратасиз.

@mukhamedovblog

16.08.2019 Комментарии Telegram

​​Канал фаолият бошлаганига 5 ойдан ошибди, шу вақт мобайнида кимгадир оз бўлсада ёрдамим тейган бўлса бундан бағоятда хурсандман.

Вазиятдан фойдаланиб, каналда бўлган баъзи постларни эслатиб ўтсам.

Кореяга ўқиш ва "ўқиш" учун келаётган талабалар хақида

Кореяда нелегаллар хақида

Кунига $100 ишлаб топиш

Японияга туристик виза олиш тартиби

Талабалар қандай қилиб иш топиши хақида

Фирибгарликлар хақида

Ж.Корея ёки АҚШ?!

Кореяда ўқишнинг турлари

АҚШ туристик визасини олиш тартиби

About Creen Card Lottery

Испания элчихонаси орқали Шенген виза олиш хақида

Яна кичик мотивацион постча ва бошқа мавзуларда ўз фикрларимни ёзган эканман.

Шу жойида битта яхши фикр кеб қолди, ярим йил унчалик қўп вақт бўлмасада тарих учун канал муштарийлари орасида битта кичик танлов ўтказишни режалаштиряпман. Ғолиб учун нима совға қилишни хали ўйлаб кўрмадим. Комментларда Ж.Кореядан нима совға олишни хохлашингиз хақида изох қолдиринг. Хали бир ойча вақтимиз бор экан, мен ҳам ўйлаб кўраман.

Каналга обуна бўлиш учун @mukhamedovblog

08.08.2019 Комментарии Telegram

​​Шу кунларда телеграм каналларида Ўзбекистондаги салбий ўзгаришлар, бой ва камбағаллар орасидаги фарқ, блогерлар, солиқлар, мактаб, таълим, турли чекловлар, муаммолар хақида негатив постлар жуда кўпайиб кетди. Буларни хаммасини ўқиб, ростан ҳам қайтиш борасида кўп ўйланиб қоляпман. Кўпчилик бир имконини қилиб бўлса ҳам четга суриш илинжида юргандай туйилади.

Ёшлигимизда ота-онам, мактаб тугаб ёзги таътилга чиқишимиз билан, укам билан мени бувим ва бувамларни олдига, қишлоғимизга жўнатар эди. Бутун ёз мазза қилиб дам олиб, қуёшдан қоп-қора бўлиб, августнинг охирида яна Тошкентга қайтиб келар эдик.

Гохида ўйланиб қоламан, бир кун келиб, балки мен ҳам ўз фарзандларимни, таътилга чиқишганида ота-онамнинг ёнига - Ўзбекистонга юворарман. Яна билмадим. Бундай қарорга келиш осон эмас, кўп нарсалардан воз кечишга тўғри келади.

Кореяда қолмаслигим аниқ, бошқа мамлакатларни ҳам ўрганиб чиқиш лозим. Оилавий суриш учун Ж.Кореяни хеч кимга маслахат бермайман, бу ерда ишламаса овқати тугаб, хаёти тўхтаб қоладиган инсонлар яшайдигандай туйилади менга. Фарход ака фақат мақтайдиган Канада ҳам яхши вариант. Балки Европа мамлакатларидан бири. Балки она ватанимга қайтгунимга қадар хаммаси яхши бўб кетар, хали вақтим бор, кўрамиз...

https://t.me/joinchat/AAAAAFXADV-1FaJ98Ma4WQ

16.06.2019 Комментарии Telegram